Xorazm viloyati, Bog'ot tumani Qoraqosh qishlogʼi mustaqillik mahallasi

blog
  • Ota-onalarga
  • 15-02-2024, 18:24

Ota-onalarga

⚡️ЎҚУВЧИЛАР ДАРСГА ЎЗ ВАҚТИДА КЕЛМАСА КИМ ЖАВОБГАР?
❓Сабабсиз келмаган ўқувчилар учун мактаб директорига, уларни юбормаган ота-оналарга ва ўқувчиси қолган синф раҳбарларига қандай чора кўрилади?

@Yurist_Xizmati 4322-савол:

Ўқувчилар дарсга келмаса мактаб директорига сабабсиз келмаган ўқувчилар учун қандай чора кўрилади ? уларни дарсга юбормаган ота – оналаригачи ? Ўқувчиси қолган синф рахбарларига қандай чора кўрилади , Давомад масаласи мактабда топшириб қўйилган директор ўринбосарларигачи ? Шу саволларга тўлиқ жавоб беришингизни илтимос қиламан. Ушбу саволни Юрист хизмати каналида ёритишингизни илтимос қиламиз. Хамма саволларга тўлиқ жавоб беришингизни хам илтимос қиламиз.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

1 Ота-оналарга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс  47-моддасига асосан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши:
— базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

☝️Шунга кўра боласини мактабда юбормаган ота-оналарга юқоридаги модда билан жарима қўлланилади.

2Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига мувофиқ, синф раҳбари синфдаги давоматни назорат қилиши, бу ҳақида ота-оналар билан боғланиб, келмаганлик сабабларини аниқлаши ва мактаб раҳбариятига ахборот киритиши керак.

Ушбу буйруқнинг 1-иловаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига асосан ММИБДЎнинг лавозим мажбуриятларидан бири бу синф раҳбарларининг фаолиятини ташкил этиш, ўқувчиларининг давоматларини назорат қилиш ҳисобланади.

❗️Шунга кўра, агар синф раҳбар юқоридаги мажбуриятни бажармаган бўлса, унда синф раҳбарга Меҳнат кодекси 312-моддасига асосан интизомий таъсир чораси қўлланилади. 

Бироқ, синф раҳбар давомад масаласида ўз мажбуриятини бажарганда бу жавобгарлик ММИБДЎга нисбатан қўлланилади.

Меҳнат кодекси 312-моддасига мувофиқ ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. 
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).

☝️Ушбу кодекс 313-моддасига кўра юқоридаги жазо турлари фақат уни қўллашга ваколатли шахслар томонидан берилиши мумкин. Ходимга интизомий таъсир чораси қўллашга иш берувчи ҳақли.

Юристга савол юбориш (http://t.me/Yurist_Hizmati_bot)

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш (http://t.me/Yurist_Call_bot)

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш (http://t.me/Yurist_Hujjat_bot)

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌

Manzil

  • Xorazm viloyati, Bog'ot tumani Qoraqosh qishlogʼi mustaqillik mahallasi
  • +998 (93) 468-81-88
  • info@bogot2-m.uz
  • Ish vaqti: 9:00 - 18:00
«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yil dasturi

Maktab manzili